Ўзбекистон Давлат Консерваториясида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган «Хотира дарслари» бўлиб ўтди.

Улуғ раҳбаримизнинг Ватан равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида ташкил этилган мазкур дарсда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ва Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори профессор Бахтиёр Сайфуллаев, Ўзбекистон Республикаси прездент девони бош маслаҳатчиси профессор А.Маврулов шунингдек ЎзДК профессор-ўқитувчилар, ходимлари ва талабари иштирок этди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз озодлигини таъминлаш йўлидаги чеккан заҳмати, миллатимиз олдидаги юксак хизматларини ёшлар онги ва қалбига сингдириш ғоят улкан маънавий-маърифий, тарбиявий аҳамиятга эгалиги алоҳида такидланди. Шундан сўнг махсус мониторда намойиш этилган фильмда Ислом Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбоби, юртимизда амалга оширилган улкан ислоҳотлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси сифатидаги хизматлари ҳақида сўз юритилди.

.


Izohlar